9—10 июнь кунлари Новосибирскда IV технологик тараққиёт халқаро форуми бўлиб ўтади
Ўзбекистон ТИВга Россия Федерацияси Новосибирск вилояти губернаторидан 9—10 июнь кунлари Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтадиган IV технологик тараққиёт халқаро форуми «Технопром—2016»да иштирок этиш ҳақидаги таклифи билдирилган хат келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси «Дарё»га маълум қилди.
Форумда қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча босқичларини ривожлантиришнинг муҳим масалалари муҳокама этилади. Сабзавотлар ва картошкани очиқ ва ёпиқ заминда етиштириш, замонавий шарт-шароитларда сабзавот маҳсулотларига истеъмолчилар талабини кучайтириш, инвесторларни қўллаб-қувватлаш, янги технологияларни жорий этиш каби масалалар шулар жумласидандир.
Халқаро форум Арктика тараққиётига бағишланади.