АҚШдаги енгил атлетика бўйича энг йирик мусобақалардан бири бўлмиш Penn Relays’да янги жаҳон рекорди ўрнатилди, деб ёзади TJournal.
Бу 80+ тоифасида қайд этилди, пойганинг 100 ёшли иштирокчиси — Ида Киилинг исмли кампир 100 метр масофани 1 дақиқа-ю 17,33 сонияда югуриб ўтди.
У финишга охирги бўлиб етиб келганига қарамай, 100 метрни югуриб ўтган энг кекса одам ҳисобланади. Пойгадан сўнг Киилинг мухлисларни ертуртки (отжимание) машқи билан хурсанд қилди.
Ғолибликни эса ушбу ёш тоифасида 88 ёшли Эд Кокс 17,85 сониялик натижа билан қўлга киритди.