Тожикистонда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва фронт ортидаги меҳнаткашларга икки минг сомоний (тахминан 250 доллар)дан тўланади. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг тегишли буйруғи Ғалабанинг 71 йиллиги арафасида эълон қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Тожикистон президенти матбуот хизмати маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатда икки мингга яқин собиқ уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнаткашлари истиқомат қилади.
9 май арафасида республикада Россиянинг «Урал-Евросиё» эксперт клуби, Тожикистон таълим вазирлиги ва Россия-Тожикистон университети томонидан ташкил қилинган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтади, шунингдек, Марказий ҳарбий округ ансамбли ҳамда бошқа профессионал ва ҳаваскор коллективлар концертлари ўтказилади.