АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Германияга ташрифи давомида Болтиқ давлатлари ва Польшага НАТОнинг тўртта батальонини жойлаштириш масаласи муҳокама қилинишини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
«Бу муҳокама этиладиган мавзулардан бири», — деди у.
Шу билан бирга Пентагон раҳбари мунокама тафсилотларини маълум қилмаслигини билдирди.
Картер Германияда НАТО ҳарбий кучларининг Европадаги янги бош қўмондони Кертис Скапаротти билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Шимолий Атлантика альянси қўшинларининг кўпайтирилиши «Россия таҳдиди»дан ташвишланаётган Латвия, Эстония ва Литванинг илтимоси билан боғлиқ.
Изоҳ (0)