БМТ бош котиби Пан Ги Мун давлатлар ҳукуматларини мустақил ОАВларни сиқувдан ҳимоя қилишга ва уларнинг фаолияти учун «эркин, мустақил ва хавфсиз» шароитлар яратишга чақирди, деб ёзади «ТАСС» бош котибнинг Халқаро матбуот эркинлиги куни муносабати билан эълон қилинган баёнотига таяниб.
Баёнотда у одамларни ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи билан таъминлаш жараёнида ўз ҳаётини хавф остига қўядиган журналистларни қадрлаш кераклигини таъкидлади.
БМТ маъмурий раҳбари ОАВ ходимлари кўплаб мамлакатларда тобора кўпроқ дуч келаётган чекловлардан хавотирда эканлигини билдирди. Шу билан бирга, у журналистлардан БМТга 2015 йил сентябрида Нью-Йоркдаги саммитда қабул қилинган, ночорлик ва очликка қарши кураш каби соҳалардаги қатор вазифаларни кўзда тутувчи Барқарор ривожланиш мақсадларини олға суришда ёрдам беришга чақирди.
БМТ Бош Ассамблеяси 1993 йилда 3 майни Халқаро матбуот эркинлиги куни деб эълон қилган эди.
Изоҳ (0)