Хитой ҳукумати Baidu интернет-қидирув хизматини текширишга киришди, дея хабар бермоқда «РБК». Текширувга саратон хасталигига чалинган йигит Baidu реклама қилган клиникада муваффақиятсиз даволаниш курсидан сўнг вафот этгани сабаб бўлди.
Baidu матбуот котиби компания Вэйнинг ўлими юзасидан афсусда эканлиги, тергов билан ҳамкорлик қилиб, «ўз фойдаланувчилари учун хавфсиз ва ишончли қидирув»ни таъминлашга ҳаракат қилиши ҳақидаги баёнотни тарқатди.
21 ёшли коллеж талабаси Вэй Зекси йирик бўғимлар атрофидаги тўқималарни шикастлайдиган илик саратонидан азоб чекар эди. Нурли ва кимёвий терапия курсидан сўнг, унинг оиласи даволанишнинг альтернатив усулларини қидира бошлади ва Baidu орқали Пекин клиникаларидан бирини топди. Аммо даволаниш самарасиз бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)