Сурия ҳукумат қўшинлари маҳбуслар исён кўтариб, бир неча қўриқчиларни қўлга олганидан сўнг Хама шаҳридаги қамоқхонани қуршаб олди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси маълумотларига кўра, маҳбуслар Хамадан Дамашқ яқинидаги Седнай ҳарбий қамоқхонасига кўчирилишларига қарши норозилик билдирган.
Шу ҳудудда ҳаракатланадиган мухолифат кучлари асосий ҳуқуқларига риоя этилишини талаб қилаётган маҳбусларга нисбатан ёмон муносабатга жавобан ҳукумат қўшинларини ўққа тутишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)