1 май, якшанба куни Туркиянинг Газиантеп шаҳрида портловчи модда билан тўлдирилган автомобилни портлатиб юборган террорчи ИШИД экстремистик гуруҳига алоқадор бўлган. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Портлаш шаҳардаги полиция участкаси яқинида содир этилган, оқибатда икки полициячи ҳалок бўлган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)