Вануату давлати таркибидаги катталиги жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Малакула ороли ҳудудида 7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда, Россия фанлар академияси Сибир бўлинмасининг Геофизика хизмати маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Маълум қилинишича, 29 апрель, жума куни Тошкент вақти билан 00:33 да қайд этилган ер силкинишининг эпимаркази -16,12 даража жанубий кенгликда ва 167,35 даража шарқий узунликда ҳамда оролнинг жанубий чегарасида жойлашган Мелип шаҳридан 54 километр шимолда жойлашган.
Зилзила эпимарказидаги силкинишлар жадаллиги бўйича у «ҳалокатли» сифатида баҳоланган.
Изоҳ (0)