Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Алепподаги Захи-ал-Азрак касалхонаси яқинида террорчиларнинг қўмондонлик пункти ва ракета қурилмаларини йўқ қилди, 20 нафар жангари ўлдирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ўз навбатида, «Чегара билмас шифокорлар» халқаро ташкилоти Алепподаги касалхоналарига авиазарба берилиши оқибатида 14 киши, жумладан, беморлар ва тиббиёт ходимлари ҳалок бўлгани, бино вайрон этилганини билдирди.
Агентликнинг кўнгиллилар орасидаги манбасининг таъкидлашича, «самолётлар касалхонага эмас, унинг ёнидаги террорчилар қўмондонлик пунктига авиазарба берган. Бир неча қўлбола ракеталарни учириш қурилмалари йўқ қилинган, йигирмага яқин жангари ўлдирилган. Улар орасида жангариларни даволаган ва ўзи ҳам улар сафида жангларда иштирок этган доктор Муҳаммад Васим ал-Маъз ҳам бор».
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жангарилар Алеппонинг ўққа тутиши оқибатида ўтган кунлар давомида 26 киши қурбон бўлгани, 60 дан ортиқ киши яралангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)