• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Ўйлашимча, 2020 йилда нефтсиз яшай оламиз». Саудия Арабистонини ўзгартирмоқчи бўлаётган ўринбосар шаҳзода ҳақида

    Валиаҳд шаҳзоданинг 30 ёшли ўринбосари Муҳаммад ибн Салмон ас-Сауд Саудия Арабистонини нефтга қарамликдан қутқариш устида иш олиб бормоқда, дея хабар бермоқда «Ведомости» нашри.

    Фото: «Ведомости»

    Фото: «Ведомости»

    Шаҳзода Салмон ўз қўл остида катта акаси, тахт учун навбатда ундан олдинда турган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Наифдан-да кўпроқ ҳокимиятни тўплай олди. Салмоннинг нуфузи аввалги қирол — Абдуллоҳ давридаёқ ўсишни бошлаган эди, бироқ оиланинг бошқа аъзолари Салмон ҳаддан ташқари кўп ҳокимиятни қўлга киритишни истаётгани ҳақидаги эътирозларидан сўнг, қирол Абдуллоҳ ҳам уни саройдан узоқлаштирган эди. Шунга қарамай, ҳаётининг сўнгги икки йили давомида Абдуллоҳ Саудия Арабистонининг нефтга қарамлигини камайтириш билан боғлиқ ислоҳотларни айнан Салмон билан батафсил муҳокама қилган. Март ва апрель ойида журналистлари Салмон билан учрашган Bloomberg агентлигининг қайд этишича, нефтга қарамликни камайтириш бўйича ғоялар устида Саудия қироллик оиласи бир неча ўн йиллардан бери бош қотиради, бироқ иш бу ғояларнинг амалга оширилишигача ҳеч етиб келмаган.

    Саудия Арабистонида нефть илк бор 1938 йили — Саудия Арабистони деб ном олган давлатга асос солинганидан олти йил ўтиб қазиб олинган. Ҳозирги кунда эса бу қироллик кунига 12 миллион баррель нефть қазиб олиш қувватига эга жаҳондаги энг йирик нефть ишлаб чиқарувчиларидан бири ва нефть экспорт қилиш бўйича етакчидир (Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йили мамлакатда кунига 10,21 миллион баррель нефть қазиб олинган). Ҳозиргача аниқланган жаҳон нефть захираларининг 18 фоизи айнан Саудияда жойлашган. Шу сабабли ҳам бир неча йил аввал нефть қазиб олиш мамлакат иқтисодиётининг 50 фоизини ташкил этарди, экспортнинг 84 фоизи, бюджет даромадларининг 70 фоизи нефть ҳиссасига тўғри келади.

    2014 йили, жаҳон нефть нархлари тушишни бошлаганидан сўнг, Саудия Арабистони бошқа ишлаб чиқарувчилар, энг аввало, АҚШдаги сланец ишлаб чиқарувчиларига қарши нарх-наво урушини эълон қилди — бозордаги ўз улушини ҳимоя қилиш мақсадида, Саудия нефть қазиб олиш қувватини оширди. Бироқ бу узоқ давом этувчи низо бўлиб чиқди. 2014 йил июнида бир баррелига 115 доллар таклиф қилинган Brent туридаги нефть 2016 йил январида 27,1 долларгача тушиб кетди. Январь бошида, нархлар тушишда давом этаётган бир вақтда, Саудия Арабистони ўз нефть компанияси — Saudi Aramco’нинг акцияларини биржага бирламчи жойлаштириши мумкинлигини эълон қилди. Баъзи кузатувчилар буни қарийб умидсизлик қарори сифатида қабул қилди, чунки ўтган йили мамлакат камайиб бораётган нефть харажатлари ўрнини тўлдириш мақсадида валюта захираларини ишлатишни бошлаган ва йил охирига келиб уларнинг ҳажми 16 фоизга — қарийб 116 миллиард долларга қисқарган эди. 2015 йил ўрталарида бюджет камомади ЯИМнинг 20 фоизини ташкил этаётган эди, бироқ харажатларни камайтириш орқали уни 15 фоизгача қисқартириш имкони топилди.

    «Жаноб Ҳар Нарса»

    Салмоннинг Bloomberg’га айтишича, шошилинч ислоҳотларни ўтказиш зарурлиги унга ва унинг маслаҳатчиларига ўтган йилиёқ маълум бўлиб улгурган. Улар, агар 2015 йилнинг апрель ойидаги харажатлар ҳажми сақланиб қоладиган бўлса, Саудия Арабистони 2017 йилнинг бошигача ўзини «тўла еб-битириши» мумкинлигини тушуниб етган. Ваҳоланки, Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа чет экспертлар мамлакатнинг валюта захиралари унинг камида беш йил давомида паст нефть нархлари шароитида яшай олишини билдирган эди. Ҳукумат маҳаллий облигациялар бозоридан пул олди, халқаро бозорга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда, апрель ойида эса сўнгги 25 йил ичида биринчи марта хорижий банклардан 10 миллиард доллар миқдорида кредит жалб этди. Ўтган йил охирида бензин, сув ва электр таъминоти учун субсидиялар ҳажми қисқартирилган ва бу ҳолат аҳолининг норозилигига сабаб бўлган эди.

    Бугун бир баррель нефтнинг нархи тахминан 45 доллар атрофида. Сўнгги бир неча ҳафта давомида нефть нархининг ўсиши нефть қазиб олишни январь ойи ҳажмида сақлаб қолиш бўйича келишув имзоланиши умиди билан боғлиқ эди, Доҳада 17 апрель куни ОПЕКга аъзо мамлакатлар ва Россия айнан шу келишувни имзолаши кутилган эди. Февраль ойи ўрталарида Саудия Арабистони, Россия, Венесуэла ва Қатар бу борада олдиндан келишиб олгани ҳам айтилган эди. Бироқ Доҳадаги музокаралар барбод бўлди — Financial Times’нинг ёзишича, айнан шаҳзода Салмоннинг айби билан. Одатда қироллик оиласи вакиллари кўпдан бери Али ал-Наимий раҳбарлик қилаётган нефть вазирлиги фаолиятига аралашмаса-да, шаҳзода Доҳага қўнғироқ қилиб, Саудия делегациясига ортга қайтиш ҳақида буйруқ берган. Мамлакатнинг нефть сиёсати энди тўлиқ Салмоннинг қўлида, деб ёзади FT.

    2015 йили тахтга янги қирол — Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауд ўтириши билан, унинг учинчи хотинидан бўлган ўғли — Муҳаммад ибн Салмон валиаҳд шаҳзода ўринбосари унвонини ва, қўшимчасига, бир неча муҳим лавозимларни қўлга киритди. Ҳозирда у ҳукумат қошидаги иқтисодий кенгаш орқали нефть вазирлиги (амалда — Saudi Aramco давлат компанияси), иқтисодиёт ва молия вазирликлари, давлат инвестиция жамғармаси фаолияти устидан назоратни амалга оширяпти, мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилмоқда. Ар-Риёддаги ғарб дипломатлари Салмонни «жаноб Ҳар Нарса» деб атайди, дея қайд этади Bloomberg. Қиролнинг биринчи хотинидан бўлган 56 ёшли валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Наиф эса бор-йўғи ички ишлар вазири, холос.

    Меҳнаткаш шаҳзода

    Шаҳзода Салмон кўпроқ Стив Жобсга тақлид қилади, кашфиёт қилишга ундовчи видеоўйинларни яхши кўради ва диққат-эътиборни йўқотмасдан, кунига 16 соат ишлай олади. Масалан, The Economist журналистлари билан у беш соат давомида суҳбатлашган, Bloomberg билан уюштирилган суҳбатининг умумий вақти эса саккиз соатни ташкил этган. Шаҳзоданинг бу қадар серҳаракатлиги «дивандаги одамлар» дея таъриф олган ўз фуқароларидан уни кескин фарқлаб туради. Саудияликларнинг аксарияти давлат муассасалари ва компанияларида ишлайди. Ходимлар сони қилинадиган ишдан одатда кўпроқлиги сабаб, бундай ташкилотларнинг маош жамғармаси сезиларли катталашиб кетган, офислар эса нима қиларини билмай, у хонадан бу хонага тентирайдиган ёки диванда ётадиган эркаклар билан тўла.

    Фото: «Ведомости»

    Фото: «Ведомости»

    The Independent газетасининг қайд этишича, шаҳзода Салмон 12 ёшидан бошлаб ўша вақтда Ар-Риёд маъмурий округи раҳбари ҳисобланган отаси билан бирга ҳукмат мажлисларида қатнаша бошлаган. Ўсмирлик чоғлариданоқ акциялар ва кўчмас мулк билан савдо қилиб, катта пул ишлаган, муаммолар пайдо бўлганида унга отаси ёрдам қўлини чўзган. Акалари каби (қирол Салмоннинг уч хотинидан 13 фарзанди бор) шаҳзода Салмон ҳам чет элда эмас, Ар-Риёд университетида ўқиган ва юрист дипломини олган. Собиқ курсдошларининг айтишича, шаҳзода ичмайди, чекмайди ва кўнгилочар оқшомларни ёқтирмайди.

    Саудиялик хаёлпараст

    Bloomberg’га берган интервьюсида шаҳзода, ўз тенгдошлари авлодини назарда тутган ҳолда, шундай деган эди: «Биз умуман бошқачасига ўйлаяпмиз. Орзуларимиз бутунлай ўзгача». Унинг сўзларига кўра, бу авлод Саудия Арабистонида биринчи бўлиб интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлди, видеоўйинлар ўйнади ва ахборотни монитор экранлари орқали қабул қилди. Шаҳзоданинг тан олишича, у ўсмирлигида Стив Жобс ёки Марк Цукерберг каби ҳаракат қилса, нималарга эриша олиши мумкинлиги ҳақида хаёл сурган.

    Январь ойида The Economist журналига берган интервьюсида шаҳзода, 30 ёшдан ошмаган 70 фоиз ватандошлари каби, Саудия Арабистонини нефтга қарам бўлмаган, иқтисодиёти ўсаётган, қонунлари шаффоф ва жаҳондаги ўзининг мустаҳкам ўрнига эга давлат сифатида кўришни хоҳлашини маълум қилди. «Менинг ва Саудия Арабистонидаги бошқа ёшларнинг жуда кўп орзу-ниятлари бор. Биз мамлакатни янада яхшироқ қилиш учун ҳаракат қиламиз», — деди у.

    Салмоннинг раҳбарлиги остида ишлаб чиқилган режаларнинг кўлами жуда катта: Saudi Aramco акцияларининг биржага бирламчи чиқарилиши қимматбаҳо қоғозлар бозори тарихидаги энг катта IPO бўлади, айни вақтда компания ўзининг барча молиявий кўрсаткичларини ошкор этади. Хусусийлаштиришдан келган даромадларнинг бир қисми давлат инвестиция жамғармасига йўналтирилади, бу жамғарманинг сармояларидан келган фойда нефть даромадларининг бир қисмини қоплаши керак. Жамғарма ҳажми якунда 2 триллион долларга етиши кутилмоқда. Бу ҳолатда у активлари ҳажми бўйича Фиделитй Инвестменц билан бирга 2-ўринни бўлишади, бироқ BlackRock бошқарув компаниясидан ортда қолади (унинг активлари миқдори 4,6 триллион доллар).

    Шаҳзода Салмоннинг таъкидлашича, нефть нархининг ўсиши ёки тушиши уни ўйлантирмайди. Агар нефть нархи ўсса, мамлакат нефтга боғлиқ бўлмаган инвестициялар учун кўпроқ пулга эга бўлади, агар нарх тушса, ўсиб бораётган Осиё бозорига нефть етказиб бериш ҳажми оширилади: «Нефть нархи бизни ўйлантирмайди — 30 доллар бўладими ёки 70 доллар, фарқи йўқ, биз учун ҳаммаси бир хил».

    Салмон 2030 йилга бориб мамлакат иқтисодиётидаги хусусий сектор улушини ҳозирги 40 фоиздан 60 фоизгача, нефтга боғлиқ бўлмаган экспорт ҳажмини 16 фоиздан 50 фоизга оширишни хоҳлаяпти, кичик ва ўрта бизнес эса ЯИМнинг 35 фоизига асос бўлиши керак (ҳозирги вақтда бу кўрсктич 20 фоиз).

    «Ўйлашимча, агар 2020 йилга бориб, нефть тугаб қолса, биз яшаб қола оламиз, — деди Салмон. — Нефть бизга керак, бироқ 2020 йилда биз нефтсиз ҳам яшай оламиз».

    Шаҳзода ўз ислоҳотлари ёрдамида қиролликнинг мутаассиб имиджини ўзгартиришни ҳам истамоқда. Салмоннинг айтишича, Саудия «ўз анъана ва қадриятларига мувофиқ тарзда, барча миллат сайёҳлари учун ўз эшикларини очади». Ҳозирги вақтда Саудия Арабистони фақат муқаддас қадамжоларга келаётган зиёратчилар учун сайёҳлик визаларини тақдим этади. Бундан ташқари, мамлакат ишчи кучи таркибида аёллар улушини 22 фоиздан 30 фоизгача ошириш режалаштирилган (Reuters’нинг қайд этишича, ҳукуматнинг ён бериши натижасида, сўнгги беш йил ичида иш билан таъминланган аёллар сони сезиларли ўсди). Аёлларга автомобиль ҳайдаш ҳуқуқини бериш муҳим бир қадам бўлади, деб ҳисоблайди Салмон (ҳозир саудиялик аёллар автомобиль бошқара олмайди, шунингдек, эркак қариндошининг рухсатисиз саёҳат ҳам қила олмайди). Шаҳзоданинг айтишича, ярим аҳолининг ҳуқуқлари чеклангани ҳолда, мамлакат гуллаб-яшнаши мумкин эмас. Бироқ, апрель ойида ҳибсга олиш ҳуқуқи бироз чекланган бўлса-да, Саудияда диний полиция ўзининг кенг ваколатларини сақлаб қолмоқда.

    Юқори мартабали америкалик ҳарбийнинг Bloomberg’га маълум қилишича, яқинда шаҳзода аёлларга автомобиль ҳайдаш ҳуқуқини тақдим этишга тайёрлигини, бироқ мутаассиб диний етакчилар томонидан бўладиган қаршиликни енгиб ўтиш учун қулай фурсатни кутиш кераклигини айтган. «Агар пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) даврида аёллар туя миниши мумкин бўлган бўлса, эҳтимол, биз ҳам уларга машина — замонавий туяларни ҳайдашга рухсат беришимиз керакдир», — деган шаҳзода собиқ зобит билан суҳбатда.

    Жангчи шаҳзода

    Айни вақтда, Салмоннинг Ғарбдаги сиймоси кўп ҳам идеал даражада эмас. У мудофаа вазири сифатида Яман ва Сурияда ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда; шунингдек, мамлакат Эронга қаршилик кўрсатиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. «Амалда, саудияликлар собиқ Иттифоқнинг хатосини такрорламоқда — нефть нархи тушаётган бир вақтда катта миқдордаги пул маблағлари ва ресурслар ўз ақидапарастларини ғоявий қўллаб-қувватлаш, бошқа мамлакатлар устидан сиёсий таъсирни ошириш ва кўплаб исёнчи гуруҳларни молиялаштириш учун сарфланмоқда», — дейди «Sputnik» компанияси бош директори Александр Лосев. The Independent нашри немис разведкаси — BND маълумотларига асосланиб, Муҳаммад ибн Салмонни «Яман ва Суриядаги прокси-урушлар воситасида араб дунёсини беқарорлаштириб турувчи сиёсий ўйинчи» деб ёзган эди.

    Саудия Арабистони 2015 йили қурол-яроғ учун харажатлар бўйича АҚШ ва Хитойдан сўнг учинчи ўринга кўтарилди. Тинчлик муаммоларини тадқиқ этиш бўйича Стокгольм институти маълумотларига кўра, Саудиянинг ҳарбий бюджети 87 миллиард долларга етган. Шу сабабли ҳам, Saudi Aramco’нинг IPO’си ва гигант инвестфонддан ташқари, яна бир — мудофаа соҳасидаги ислоҳотларнинг тафсилотлари маълум қилинди. Салмоннинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг мақсади — қурол-яроғ харажатларининг 50 фоиздан ортиғини маҳаллийлаштиришдир. Мамлакат ҳозир ҳам унча мураккаб бўлмаган қурол-яроғларни — эҳтиёт қисмлар, ўқ-дорилар, зирҳли транспорт воситаларини ишлаб чиқаряпти, бироқ мамлакат бу йўналишдаги ишлаб чиқаришни ўз ҳарбий самолётлари даражасигача кенгайтирмоқчи.

    Ислоҳотлар тақдири

    Фото: «Ведомости»

    Фото: «Ведомости»

    Таҳлилчиларнинг фикрича, шаҳзода бошлаётган ислоҳотлари ҳар томонлама — ҳам жамият, ҳам қироллик оиласининг бошқа аъзоларининг қаршилигига учрайди. «Шаҳзода учун Саудия Арабистонидаги асосий тўсиқ — нефть сиёсатининг моҳияти эмас, балки қироллик оиласидаги қарама-қаршиликлардир, улар бир шаҳзоданинг қўлида бу қадар кўп куч тўпланиб қолишига норозилик билдиради», — дейди Georgetown University ҳузуридаги Хавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар маркази катта илмий ходими, Марказий разведка бошқармасининг собиқ юқори мартабали вакили Пол Пиллар. 80 ёшли қирол Салмон ёшга доир ақли заифликдан азият чекади, шу сабабли кунига бир неча соатдан ортиқ ишлай олмайди, деб ёзади The Independent. Бу шароитда шаҳзоданинг таъсири янада ошади.

    Қироллик аҳолиси нефть ортидан келган бойлик сабаб яратилган ижтимоий жаннат шароитларида яшашга кўникиб қолган, дейди Лосев. Аксарият оилалар кўп болали, 32 миллион аҳолининг 70 фоизи эса — 30 ёшдан кичик. Эътиборли томони, шу вақтгача саудияликларда ишлаш зарурати бўлмаган — барча ишни улар ўрнига муҳожирлар бажаради. Чет элликлар мамлакатда 10 миллион иш жойини банд этган, деган эди Салмон The Economist’га берган интервьюсида. Муаммо шундаки, саудияликлар ишлашга тайёрми ва ишласа, бу қанчалик самарали бўлади? «Боз устига, энди кўплаб имтиёз ва субсидияларни қисқартиришга тўғри келади, агар нефть нархи бир баррель учун 50 доллардан пастлигича қоладиган бўлса, фуқароларга солиқ солиш масаласи ҳам кўндаланг турибди», — дейди Лосев (Салмон қўшилган қиймат солиғи ва бошқа кўплаб солиқларни жорий этмоқчи, хусусан, ҳашаматли маҳсулотлар ва шакар миқдори кўп бўлган ичимликларга, тамакига солиқ солмоқчи). «Буларнинг бари жамият ичида ижтимоий кескинликнинг ўсишига, зодагонлар ва иқтисодий етакчилар ўртасидаги келишмовчиликларга ҳамда ички диний низоларга сабаб бўлади», — деб тахмин қилмоқда Лосев.

    28.04.2016, 18:04   Изоҳ (0)   9964
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурия ҲҲК самолётлари Алепподаги касалхона яқинидаги жангариларнинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

    28.04.2016, 17:40

    Францияда 5,2 магнитудали зилзила рўй берди

    28.04.2016, 16:27

    Зилзилалар ҳақида 5 та миф

    28.04.2016, 15:25

    Жанубий Корея президенти вазирлик ва агентликларга КХДРнинг ядро синовига тайёр туришни буюрди

    28.04.2016, 14:11

    «Калашников» бозорга ярим автомат милтиқни чиқаради ва карабинларни рестайлинг қилади

    28.04.2016, 12:00

    Бельгия аҳолисига радиацияга қарши дори тарқатилади

    28.04.2016, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 9 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:38

    Трамп Калифорния губернаторини ҳибсга олишга рухсат бериши мумкинлигини айтди 

    Дунё | 9 июн, 23:30

    Италияда ишхонасидан 150 минг евролик олтинни сочига яшириб олиб чиққан эркак ушланди

    Дунё | 9 июн, 23:15

    Калифорния губернатори Трампни судга беришини маълум қилди

    Дунё | 9 июн, 23:05

    Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:00

    Навоийга 42 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 22:50

    Мексика президенти Лос-Анжелесдаги тартибсизликларни қоралади

    Дунё | 9 июн, 22:40

    “Калмар ўйини” режиссёри учинчи мавсумни суратга олиш пайтида стресс сабаб икки тишидан айрилди

    Лайфстайл | 9 июн, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.