Францияда 28 апрель, пайшанба куни эрталаб 5,2 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда мамлакат марказий сейсмология хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Ерости силкиниши маҳаллий вақт билан 08:46 (Тошкент вақти бўйича 11:46) да кузатилган бўлиб, унинг ўчоғи Ля Рошель шаҳридан 16 километр жануби-шарқда жойлашгани қайд этилди. Вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар келиб тушмади.
Изоҳ (0)