Терговчилар Борис Немцов ўлдирилишига айблов эълон қилинмаган бир неча кишининг алоқадорлигини аниқлади. Бу ҳақда сиёсатчининг қизи Жанна Немцова манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокатлар Вадим Прохоров ва Олга Михайлованинг талабномаларида сўз боради, дея хабар беради Meduza.
Талабномада жиноий иш материалларига таяниб, терговчилар Немцовнинг ўлдирилишига «Шимол» батальони зобити Руслан Геремеев ва Артур Геремеевни алоқадор деб ҳисоблаётгани маълум қилинган. Шунингдек, ҳужжатда Руслан Геремеевнинг қариндошлари — чеченистонлик сенатор Сулаймон Геремеев, Шелков тумани ИИБ бошлиғи Ваха Геремеев, «Шимол» батальони қўмондони Алибек Делимханов, Чеченистон ИИВ ходимлари Асланбек Хатаев, Шамхан Тазабаев ҳам жиноятга алоқадор шахслар тариқасида келтириб ўтилган.
Изоҳ (0)