«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Вильярреал»га қарши (3:0) ўйинда олган жароҳатидан сўнг 22 апрель, жума куни Моралеха клиникасида тиббий кўрикдан ўтди, деб хабар беради Marca.
Текширув натижасига кўра, Роналдунинг ўнг оёқ сон қисмидаги мушаклари шикастланган ва у 23 апрель, шанба куни «Райо Вальекано»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Жароҳат жиддий бўлмагани учун португалиялик ҳужумчи «Манчестер Сити»га қарши Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки ўйинида майдонга тушиши кутилмоқда.
Аввалроқ 31 ёшли футболчи олинган жароҳатига қарамай ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» – «Реал» ўртасидаги дастлабки учрашув 26 апрель, сешанба куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)