2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг ноябрь—декабрь ойларида ўтказилиши дунё футболи учун катта муаммолар туғдирмайди. Бу ҳақда Москвадаги матбуот анжумани чоғида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Тарихан жаҳон чемпионати ёзда ўтказиб келинган. Бироқ қарор қабул қилиб бўлинди. Чемпионат санаси сурилса, осмон узилиб, ерга тушиб қолмайди. Жаҳон чемпионати глобал миқёсдаги муҳим тадбир, уни ўтказиш учун эса оптимал шароитлар яратиш зарур. Миллий федерациялар жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриши учун иш жадвалларини шунга мослаштириши талаб этилади», — дея таъкидлаган Инфантино.
Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача ўтказилиши мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)