Исроил ОАВларнинг мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Россия ҳарбий-космик кучлари томонидан ўққа тутилгани ҳақидаги хабарлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
«Исроил матбуоти хабарларига изоҳ беришни истамайман. Уларда келтирилган маълумотлар ҳақиқатдан анча йироқ», — дея таъкидлаган Песков.
22 апрель, жума куни Исроилнинг етакчи нашрларидан бири Yedioth Ahronoth Россия ҳарбий-коинот кучларининг Суриядаги гуруҳи самолётлари Исроил ҳарбий самолётларини камида икки бор ўққа тутганини маълум қилди. Газетанинг даъво қилишича, мазкур ҳолат мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Москва билан тезкор алоқани яхшилаш йўлларини қидиришга мажбур этган.
Исроил мудофаа армияси вакили ҳам бу хабарга изоҳ беришдан бош тортган.
Изоҳ (0)