Россияда бугунги кунга келиб Зика безгагига чалиниш билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда мамлакат бош санитар шифокори Анна Попова маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Ҳозиргача уч миллиондан ортиқ киши текширувдан ўтказилди. Инфекцияли касалликлар аломатлари мавжуд 201 киши аниқланди, улардан 39 киши Зика безгагига текширилди. Икки кишида бу ташхис тасдиқланди», — дея таъкидлаган Попова.
Вирусга чалиниш билан боғлиқ икки ҳолат ҳам Доминикан республикаси билан боғлиқ бўлиб, бири у ерда бўлиб қайтган москвалик аёл, иккинчиси эса мазкур мамлакатдан Россияга келган сайёҳда аниқланган.
Изоҳ (0)