Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан «Вильярреал»га қарши (3:0) ўйиндан сўнг клуб ҳужумчиси Криштиану Роналдуни жароҳатлардан сақлаш кераклигини таъкидлади, деб хабар беради «Sports.ru».
«Вильярреал» билан ўйинда португалиялик ҳужумчи сонидан олган енгил жароҳати туфайли учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.
«Роналду катта ҳажмдаги ишни бажаради, жамоа учун ишлайди. Ҳамма буни эътироф этади. У нафақат гол уради, балки ҳимояга ҳам ёрдам беради. Биз ҳимоядан ҳужумга ўтиб яхши ўйнай оладиган жамоага қарши баҳс олиб бордик, аммо уларда бугун имкон бўлмади», – деди Зидан.
«Баъзида Роналдуни эртароқ захирага олмаганим учун афсусланаман. Вақти-вақти билан у дам олиши керак. Бироқ Криштиану майдонга тушишни ва доимо бор кучини беришга тайёр футболчилар сирасига киради», – деб қўшимча қилди франциялик мураббий.
Изоҳ (0)