Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Вильярреал»га қарши (3:0) ўйинда олган жароҳатидан сўнг ўзини яхши ҳис қилаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Роналду ўйиннинг сўнгги дақиқаларида оёғида оғриқ сезгани учун майдонни тарк этишга мажбур бўлганди. Ҳужумчи учрашувдан сўнг жароҳати қанчалик жиддий эканини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтди.
«Аҳволим яхши. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ташаккур», – деб ёзди Роналду Instagram’даги саҳифасида.
Аҳволи яхши бўлишига қарамай, португалиялик футболчи 23 апрель, шанба куни «Райо Вальекано»га қарши Испания чемпионати 35-турини катта эҳтимол билан ўтказиб юборади. «Манчестер Сити»га қарши 26 апрель, сешанба куни бўлиб ўтадиган ЕЧЛ ярим финал дастлабки ўйинида эса Роналду майдонга туша олади.
Изоҳ (0)