АҚШнинг Пенсильвания штати, Белвью шаҳридаги турар-жойда 16 апрель, шанба куни содир бўлган ёнғинда эр-хотин ва уларнинг уч фарзанди — 4 ва 6 ёшли қизалоқлар ҳамда 11 ёшли ўғил бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум, расмийлар ҳодисани ўрганишга киришди. Унинг дастлабки натижалари уйга ўт қўйилмаганини кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)