Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатида автобус дарага қулаши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди, 25 дан ортиқ киши оғир жароҳатланди. Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
16 апрель, шанба куни маҳаллий вақт билан 13:30 атрофида 40 нафардан ортиқ йўловчиси бўлган автобус ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра йўл четига чиқиб кетди ва пойтахт Нью-Деҳлидан 311 километр узоқликдаги Паури ҳудудида чуқурлиги 100 метрдан ошиқ дарага қулаб тушди.
Фалокат жойида уч киши ўлди, яна бир йўловчи касалхонага етказилаётганда жон берди. Яқин орадаги шифохоналарга кўплаб шикастланишлар олган 25 киши ётқизилди, қолганларга ҳодиса жойида ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)