15 апрель, жума куни кечки пайт Арманистон пойтахтида мамлакатнинг собиқ президенти Роберт Кочарян уйига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Арманистон полицияси ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Ашот Агаронян маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
У маҳаллий вақт билан 18:00 атрофида собиқ давлат раҳбари уйига ҳужум қилинганини тасдиқлади ва айни пайтда воқеа жойида тезкор гуруҳ ишлаётганини билдирди. Ҳодисанинг тўлиқ тафсилоти келтирилмаган, айрим маълумотларга кўра, номаълум кимса уйга граната улоқтирган.
1998—2008 йилларда мамлакатни бошқарган Кочарян айни пайтда хорижда эканлиги, унинг оила аъзоларидан эса ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинган.
Изоҳ (0)