Япониянинг 2011 йилдан бери энг кучли зилзила қайд этилган Кумамото префектурасида 16 апрель, шанба куни Асо вулқони отилиши бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Вулқон кули 100 метр баландликка отилган. Мазкур ҳодиса туфайли маҳаллий авиақатновлар тартибига ўзгариш киритилиши ҳақида маълум қилинмаган.
Мамлакат миллий метеорология бошқармасининг билдиришича, вулқон отилиши минтақани ларзага солаётган зилзилалар билан боғлиқ эмас.
Изоҳ (0)