Хоана Боллинг яхши натижалар кўрсатаётган эди ва Риодаги Олимпиадада гандбол бўйича Аргентина термаси таркибида қатнашиши керак эди. Аммо отасининг саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар уни ўз режаларини ўзгартиришга мажбур қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Гандболчи қизнинг отаси Элнес Боллинг яхши ишламай қолган буйраги туфайли тўрт йил азоб чекди, вазиятдан чиқишнинг ягона йўли эса бошқа одамнинг буйрагини кўчириб ўтказишдан иборат эди.
Боллинг учун унинг ўз қизи донорлик қилди, у уч ой давомида отасини рози бўлишга кўндирди. Охир-оқибат буйракни кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли кечди, ёш спортчи қиз эса инсонийлик ва мустаҳкам оилавий ришталар борасида намуна кўрсатиб, ўз ватанида ҳақиқий қаҳрамонга айланди.
«У ҳеч қандай гап-сўзсиз менга буйрагини берган бўларди, чунки биз тўлиқ мос тушамиз. Шубҳасиз, бу гандболдан кўра анча муҳимроқ нарса», — деди спортчи қиз.
Изоҳ (0)