Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Марокаш Қироллигининг Марокаш шаҳрида давом этаётган, соврин жамғармаси 520 070 еврони ташкил этувчи Grand Prix Hassan II теннис турнирида ўз иштирокини якунлади.
Мусобақа расмий сайтининг маълум қилишича, 29 ёшли ўзбекистонлик теннисчи яккалик баҳслари иккинчи даврасида испаниялик Пабло Каррено-Бустага қарши баҳс олиб борди ва 3:6, 6:7 ҳисобида мағлубиятга учради.
Дастлабки даврада Денис Истомин италиялик Лоренцо Жюстино устидан 7:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ҳиндистонлик Роҳан Бопанна билан тандем ҳосил қилган Истомин жутфликлар баҳси ярим финалида хорватиялик Марин Драганжа ҳамда покистонлик Айсам Қурайши дуэтига қарши кортга чиқди. Унда 7:6, 7:6 ҳисоби қайд этилиб, Драганжа/Қурайши жуфтлиги фойдасига ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жуфтликлар баҳси ярим финалига қадар Истомин/Бопанна жуфтлиги франциялик Фабрис Мартин ва австриялик Оливер Марак жуфтлигини 6:4, 6:2, испаниялик Пабло Каррено-Буста ва Иниго Сервантес дуэтини эса 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Маълумот ўрнида, Grand Prix Hassan II турнирининг яккалик баҳслари иккинчи даврасига қадар етиб борган теннисчилар 7 900 евро мукофот пули ва 20 рейтинг очкоси билан тақдирланади.
Изоҳ (0)