Эроннинг «Тракторсози» клуби ўз мухлисларининг қўллаб-қувватлови сабабли футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-турида «Пахтакор»ни мағлуб этди. Бу ҳақда, ОФК расмий сайти хабарига кўра, «Тракторсози» бош мураббийи Амир Ғалионий айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни ОЧЛ гуруҳ босқичи 4-тур баҳслари доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Эронда «Тракторсози» клуби меҳмони бўлди. Ўйин 2:0 ҳисобида эронликлар фойдасига ҳал бўлди.
«Ишқибозларимиз бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб турганликлари сабабли «Пахтакор»ни мағлубиятга учратдик. Иккинчи бўлимда Суруш Рофеийни майдонга туширганимиздан сўнг, ўйинимиз янада очилди», — деди «Тракторсози» бош мураббийи.
«Биз ‘Пахтакоръга бирорта ҳам имконият бермадик. Ҳозир ҳисобимизда 9 очко бор ва кейинги босқич чиқиш масаласини 90 фоизга ҳал қилиб бўлдик. Футболчиларимиз бугун ажойиб ўйин кўрсатишди», — дея қўшимча қилди Амир Ғалиноий.
Изоҳ (0)