Тошкент вақти билан 7 апрелга ўтар кечаси футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки учрашувлари доирасида навбатдаги икки ўйин — «Вольфсбург» (Германия) — «Реал Мадрид» (Испания) ҳамда «ПСЖ» (Франция) — «Манчестер Сити» (Англия) баҳслари бўлиб ўтди.
«Вольфсбург» — «Реал Мадрид» 2:0
Ўйиндан аввал кўпчилик «Реал»нинг имкониятларини яққол юқори баҳолаган эди.Бироқ ҳисоб «Вольфсбург» томонидан очилди — Каземиронинг қўполлиги учун белгиланган пенальтидан Родригес аниқ фойдаланди.
Сўнг, биринчи таймнинг ўзида, Арнолд «Вольфсбург»нинг ажойиб комбинациясини гол билан якунлади — 2:0.
«Реал» — шокда.
Роналду ҳам ҳеч нарса қила олмади.
12 апрель куни бўладиган жавоб учрашувида қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, «Вольфсбург» ўз ишқибозларини ростмана хурсанд қила олди.
«ПСЖ» — «Манчестер Сити» 2:2
Чорак финалнинг энг кўп кутилган тўқнашуви барча умидларни оқлади.Кутилмаган старт — Ибрагимович пенальтидан гол ура олмади.
«Сен урмасанг, сенга уришади» дегандек, Кевин Де Брюйне ҳам ҳисобни очди, ҳам «Манчестер Сити»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Лекин Манчестер клуби ишқибозлари кўп хурсанд бўлишмади — Фернандонинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, Ибрагимович таблодаги мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда «ПСЖ» ҳисобда олдинга чиқиб олди — ўз вақтида «Манчестер Сити»да ҳам ўйнашга улгурган Рабё гол урди.
Лекин 72-дақиқада Фернандинё ҳисобни тенглаштиришди — 2:2.
Тўқнашувнинг давоми энди 12 апрель куни Манчестерда бўлади.
Изоҳ (0)