«Реал» жамоасининг икки мухлиси – Рауль Хименес Гильем ва Сусана Кастаньо Каба клуб президенти Флорентино Пересни судга берди, деб хабар қилмоқда «Sports.ru».
Икки мухлиснинг Пересга нисбатан даъвоси «Реал»нинг Испания Кубоги баҳсларидан чиқиб кетиши билан боғлиқ. Мухлисларнинг даъвосини каталониялик ҳуқуқшунос Фелипе Искьердо рўйхатдан ўтказди.
Икки мухлис «Реал»нинг Испания Кубоги турниридан чиқиб кетиши уларга маънавий ва моддий зарар етказган, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, улар бошқалар томонидан масхара қилинганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, «Қироллик клуби»нинг Испания Кубогидан четлатилишига 1/16 финалнинг «Кадиз»га қарши (3:1) ўйинида ярим ҳимоячи Денис Черишевнинг майдонга тушгани сабаб бўлди. Ўтган мавсумда россиялик футболчи «Вильярреал» таркибида ўйнаб юрганида, сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги учун у дисквалификациясини ўташи керак эди ва майдонга тушиши мумкин эмас эди.
Қайд этиш жоиз, «Реал»нинг Испания Кубогидан четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад қилинганди.
Изоҳ (0)