ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасидаги «Зоб Оҳан» (Эрон) — «Бунёдкор» (Ўзбекистон) учрашувини ёзиб олинган ҳолда намойиш этади. Бу ҳақда телеканал хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 5 апрель, сешанба куни Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади. «Спорт» телеканалининг кўрсатувлар жадвалида мазкур ўйин трансляцияси 20:30 да бошланиши аввалдан кўрсатилган эди.
Бироқ шу куни ОЧЛ доирасида бошқа бир: «Насаф» (Ўзбекистон) — «Ал-Жаиш» (Қатар) учрашуви 18:45 да бошланиб, тахминан 20:30—20:35 да якунига етарди, шу сабабли «Бунёдкор» иштирокидаги ўйиннинг дастлабки дақиқалари намойиш этилмаслиги эҳтимоли мавжуд эди.
«Спорт» телеканали эълонига кўра, «Зоб Оҳан» — «Бунёдкор» учрашуви намойиши Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади. Маълумот учун, «Дарё» мазкур учрашувдан матнли онлайн уюштиришни режалаштирган.
Изоҳ (0)