Италиялик таниқли футболчи ва мураббий Чезаре Мальдини 3 апрелга ўтар кечаси 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Футболчи сифатидаги фаолиятини 1952 йили «Триестина» жамоасида бошлаган Мальдини келгусида карьерасини «Милан» билан боғлади. 1954—1966 йилларда бу клуб учун барча турнирларда 412 та ўйинда майдонга тушди, тўрт карра Италия чемпиони, Европа чемпионлари кубоги соҳиби бўлди.
1967 йили футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг «Милан», «Парма». «Фожа», «Тернана» клублари, Италия ёшлар ва миллий, Парагвай миллий терма жамоаларини бошқарди. Унинг ўғли Паоло Мальдини ҳам отаси изидан бориб, машҳур футболчи бўлиб етишганди.
Изоҳ (0)