АҚШ президенти Барак Обама КХДРга нисбатан янги санкцияларни жорий этиш ҳақидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Бу Шимолий Кореянинг 6 январь куни ядро синови ўтказганлиги ва 7 февраль куни баллистик ракета учирганлигига жавобан амалга оширилганлиги таъкидланмоқда.
Санкциялар КХДРнинг 17 ташкилот ва ҳукумат вакилига нисбатан жорий этилган. Шунингдек, санкцияларга КХДРнинг банклари ва савдо кемалари ҳам киритилган. Шимолий Кореянинг АҚШ ҳудудидаги барча мулклари блоклаб қўйилган.
Изоҳ (0)