Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ОАВда пайдо бўлган Россия Суриядаги ҳарбий операция учун 38 миллиард рубль сарфлагани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Йўқ, бу биздаги маълумотларга тўғри келмайди. Яхшиси, нуфузли нашрдан уларга бу харажатлар ҳақида қаердан маълум эканлигини сўраган маъқул», — дея киноя қилган Песков.
Матбуот котиби, шунингдек, Хмеймим ва Тартусни «база» деб аташ нотўғри эканлигини билдирди. «Базалар капитал қурилиш бўлишини тақозо этади, бироқ на Хмеймим, на Тартусда капитал қурилиш олиб борилмаяпти», — дея изоҳ берган у.
Изоҳ (0)