НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия қўшинларининг асосий қисми Суриядан олиб чиқилишини маъқуллади. Бу ҳақда у Associated Press агентлигига маълум қилган, дея хабар беради «Интерфакс».
«Биз Суриядаги кескинликни пасайтириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатни маъқуллашга тайёрмиз. Бироқ Россиянинг бу қадами қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида гапиришга ҳали эрта», — дея таъкидлаган айни пайтда Афғонистонда бўлиб турган Столтенберг.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг асосий ҳарбий кучлари Сурия ҳудудидан чиқиб кетишига қарамай, маслаҳатчилар ҳамда қуролланиш бўйича мутахассислар, жами мингга яқин ҳарбий мамлакатда қолиб, Сурия армиясига ҳарбий ва ҳарбий-техник ёрдам кўрсатишда давом этиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)