Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Милан апелляция суди 17 март, пайшанба куни Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг ўғли, Mediaset компанияси вице-президенти Пьер Сильвио Берлусконини молиявий фирибгарликда айблаб, 14 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Компания президенти Феделе Конфалоньери ҳам шундай муддатга ҳукм қилинди, жиноий ишнинг қолган олти нафар иштирокчиси оқланди, дея хабар беради «РБК».

Фото: EPA

Фото: EPA

Пьер Сильвио Берлускони ва Феделе Конфалоньери Mediaset назорати остидаги Mediatrade компанияси учун фильмлар ҳамда бошқа телемаҳсулотлар учун ҳуқуқлар харид қилишда фирибгарликка қўл урган деб топилди. Шу тариқа апелляция суди 2014 йили ишнинг барча қатнашчиларини оқлаган аввалги суд қарорини бекор қилди. Шу билан бирга, суд прокуратура талаб қилганидан кўра енгилроқ жазо қўллади: айблов Берлусконининг ўғли учун уч йилу икки ой, Конфалоньерига эса уч йилу тўрт ойлик қамоқ жазоси сўраганди.

Суд қарори Пьер Сильвио Берлускони дарров қамоққа жўнатилишини англатмайди: Италияда унчалик катта бўлмаган жазо муддатлари, одатда, уларни ўташнинг кечиктирилишини билдиради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар