АҚШда хом ашё қазиб чиқариш ҳажми пасайгани ҳақида маълумотлар ва апрель ойи ўрталарида Қатар пойтахти Доҳада нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар учрашуви кутилаётгани сабабли нефть нархи қаторасига иккинчи кун ошиб бормоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent туридаги нефтнинг май ойи фьючерслари 0,67 долларга (1,66%) қимматлаб, бир баррели учун 41 долларга етди. Нью-Йорк товар биржасида (NYMEX) WTI туридаги нефтнинг апрель ойи фьючерслари 0,72 долларга (1,87%) ошиб, бир баррели учун 39,18 долларни ташкил этди.
АҚШ ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакатда нефть ишлаб чиқариш кунига 10 минг баррелга камайиб, 2014 йил ноябри даражаси (кунига 9,07 миллион баррель)га тушиб қолган. Франциянинг Total компанияси раҳбари Патрик Пуянненинг тахмин қилишича, нефть бозори 2016 йил давомида мувозанатга эришади.
Изоҳ (0)