Курдларнинг «Курдистон озодлиги қарчиғайлари» гуруҳи Анқарада 13 март куни содир этилган теракт юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Баёнот матни ушбу ташкилот сайтида эълон қилинди.
Ушбу гуруҳ жангарилари Анқарадаги 17 февралдаги терактларни ҳам ташкиллаштирган эди, ўшанда 28 киши ҳалок бўлган, 80 дан зиёд одам жабрланган эди.
Туркия пойтахтидаги портлаш 13 март, якшанба куни содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт натижасида 37 киши қурбон бўлди, 120 дан ортиқ киши яраланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия пойтахтидаги 37 кишининг умрига зомин бўлган портлашни 24 ёшли террорчи-худкуш аёл амалга оширгани хабар берилди.
Изоҳ (0)