Россиянинг Нигериядаги элчихонаси мамлакат сув ҳудудида бўлган кема экипажининг россиялик аъзоси гаровга олинганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Ҳақиқатан ҳам Нигерия сув ҳудудида бўлган Bourbon кемасига қароқчилар томонидан ҳужум қилинган. Экипаж аъзоларидан икки нафари ўғирлаб кетилган. Улардан бири россиялик, иккинчиси эса нигерияликдир», — деди элчихона пресс-атташеси Артём Романов.
Элчихона маълумотларига қараганда, ҳужум 23 февраль куни юз берган. Ҳозирги пайтда россияликнинг шахсига оид қўшимча маълумотлар йўқ, унинг қаерда эканлигини аниқлаш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)