Чехия соғлиқни сақлаш вазирлиги республикада Зика вируси аниқланиши билан боғлиқ дастлабки иккита ҳолатни тасдиқлади, деб ёзади «РИА Новости» давлат телевидениесига таяниб.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаганидек, республикада Зика вируси аниқланиши билан боғлиқ илк иккита ҳолат қайд этилди, — дейилади хабарда. — Тафсилотларни соғлиқни сақлаш вазири Сватоплук Немечек махсус матбуот анжуманида маълум қилади». Анжуман Тошкент вақти билан 25 февраль куни 15:00 да бўлиб ўтади.
Зика безгаги — маймунлар ўткир инфекцияли касаллиги бўлиб, баъзан одамга чивинлар орқали юқади ва безарар кечадиган безгак билан тавсифланади. Аввалроқ АҚШда Зика безгагининг одамдан одамга юқиши билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилган эди. Вирус ҳомиладор аёллар учун ўта хавфлидир, чунки у ҳомилада миянинг потенциал оғир шикастланишига олиб келувчи микроцефалия (бошнинг нормадан кичик бўлиши)ни келтириб чиқариши мумкин.
Изоҳ (0)