АҚШнинг Кентукки штати фуқароси Жош Хэмильтон чўнтагидаги электрон сигарета аккумулятори портлаб кетгач, касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда TJournal. Ушбу лаҳзани ҳодиса содир бўлган ёқилғи қуйиш шохобчаси ва дўкондаги камера тасмага муҳрлади.
Дўкон кассири Хэмильтоннинг кетидан қўлида ўт ўчиргич билан югуриб чиқди ва алангани ўчиришга ёрдам берди, бироқ жабрланувчи бутун оёғини куйдириб олишга улгурди.
Изоҳ (0)