Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Покистон полициясининг уч офицери 20 февраль, шанба куни мамлакат шимоли-шарқидаги Панжоб провинцияси Файсалобод шаҳрида номаълум кишилар ҳужуми натижасида ўлдирилди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Тергов органлари ўрганаётган версияга кўра, жиноят ИШИДга алоқадор экстремистлар томонидан амалга оширилган.

Файсалобод. Фото: «Minhaj.org»

Файсалобод. Фото: «Minhaj.org»

Қотиллик жойида варақалар қолдириб кетилган бўлиб, у ерда полициячилар ўлими юзасидан жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олиши ёзилган. Варақа муаллифлари ҳуқуқ-тартибот кучларини, уларнинг фикрича, динга зид бўлган демократик тизимни ҳимоя қилишда айблади.

«ИШИД ролини истисно қилиб бўлмайди, аммо бунгача улар Файсалободда ҳам фаолият олиб бораётганини билмасдик», — деди шаҳар полицияси бошлиғи. Унинг сўзларига кўра, бундай терактлар сўнгги ҳафта давомида Лаҳор ва Исломобод шаҳарларида содир бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)