Россиянинг Мурманск вилоятидаги Юкспор тоғидан тушган қор кўчкиси остидан учинчи кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг вилоят бўйича бошқармаси вакиллари маълум қилган, дея хабар беради «РБК».
Кировск шаҳрида қор кўчкиси 18 февраль, пайшанба кечки пайт рўй берди. Терговнинг билдиришича, кўчкига «Апатит» акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган портлатиш ишлари сабаб бўлган. Қор уюмини тушириш учун 46 килограмм портловчи қурилма ишлатилган, бунинг натижасида тоғдан 100 минг куб метрдан ортиқ қор тушган.
Ўша куннинг ўзида кўчкига қарши хизмат ходими нобуд бўлгани билдирилди. Орадан икки кун ўтиб, яна бир эркакнинг жасади топилганди. Айни пайтда ҳодиса жойида тезкор тергов гуруҳи иши давом этмоқда.
Изоҳ (0)