Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда Германиянинг Mercedes-Benz концерни автомобилларининг дизель двигателлари чиқараётган зарарли ажратмалар бўйича маълумотларни сохталаштиришда айбланди. Бу ҳақда Meduza сайти хабар бермоқда.

Фото: эMercedesБенз

Фото: эMercedesБенз

Hagens Berman ҳуқуқий фирмаси томонидан Иллинойс судига киритилган даъво аризаси Mercedes-Benz’нинг 14 моделига дахлдор бўлиб, уларнинг барига BlueTec технологиясига эга двигателлар ўрнатилади.

Даъвогарнинг уқтиришича, автомобилсоз компания мутасаддиларининг BlueTec технологияси экологик жиҳатдан дунёдаги энг тоза дизелли двигатель эканлиги ҳақидаги ташвиқоти ҳақиқатга мос келмайди ва истеъмолчиларни чалғитади.

«Mercedes-Benz BlueTec’да ишлайдиган автомобилларини шундай дастурлаштирганки, атроф-муҳит ҳарорати Фаренгейт бўйича 50 даражадан (Цельсий бўйича 10 даража) пастроққа тушганида, азот оксидлари чиқиндиларини камайтириш тизими ўчиб қолади», – дейилади ариза матнида. Бу тизим ўчирилиши билан двигателлар баъзида талабдан 19 баробар юқорироқ миқдорда зарарли ажратмалар чиқаришни бошлайди.

Mercedes-Benz’нинг расмий вакиллари даъвонинг асоссиз эканини қайд қилиш баробарида, суд жараёни учун ҳужжатлар тайёрланаётганини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль
Маҳаллий
Бизнес
Кремний водийсини забт этган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос: Асрор Арабжонов АҚШга қандай бориб қолгани, виза ва стартаплари ҳақида