Volkswagen AG (VW) концерни Германияда илк 4,3 минг машинани ёқилғи ташланмаси бўйича амалдаги стандартлар талабларига келтириб, Европада дизель двигателли автомобиллардаги камчиликларни бартараф этиш дастурини бошлади. Мамлакатда жами 2,4 миллион автомобиль «дизелли можаро»га алоқадор, дея хабар беради «Интерфакс».
Концерн маълумотларига кўра, охирги уч ҳафта мобайнида 2 литр ҳажмли дизель двигателли Amarok машиналарининг тахминан ярмида камчиликлар бартараф этилган. Март ойида эса Passat автомобилларини қайтариб олиш мўлжалланмоқда. Келгуси бир неча ой ичида ишлаб чиқарувчи двигатель ҳажми 1,2 ва 1,6 литрли машиналар таъмирини бошлайди.
Германияда машиналарнинг қайтариб олиниши Европадаги «дизелли можаро»га тааллуқли барча автомобиллардаги нуқсонларни йўқотиш учун намуна бўлиб хизмат қилиши билдирилмоқда. Европада жами 8,5 миллион дона VW автомобиллари қайтариб олинади.
Изоҳ (0)