GM Uzbekistan томонидан серияли ишлаб чиқариш бошланган газ-баллон ускунаси билан жиҳозланган Lacetti автомобилларининг техник хусусиятлари маълум қилинди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Автомобиль GM PowerTrain Uzbekistan қўшма корхонаси томонидан газда ишлашга махсус мослаштирилган двигатель билан жиҳозланган. Двигатель кучайтирилган цилиндр-поршен гуруҳи ва клапан механизмига эга.
Бундан ташқари, автомобилнинг юриш қисми деталлари — амортизатор таянчлари, пружиналар, кўндаланг барқарорлик стабилизаторлари янада кучайтирилди.
Изоҳ (0)