General Motors концерни Takata хавфсизлик ёстиқларидаги нуқсонли таркибий қисмлар туфайли, навбатдаги чақириб олиш кампаниясини бошлашга мажбур, деб ёзади 3DNews.
Takata ёстиқларида фойдаланилган компрессор нуқсонли бўлиб чиққан, хавфсизлик ёстиғи ишга тушган вақтда у портлаб кетиши мумкин. Натижада транспорт воситаси салонига синиқ парчалари отилиб, ичкаридаги кишиларга жиддий зарар етказиши мумкин.
Бугунги кунда нуқсонли Takata ёстиқлари натижасида келиб чиққан камида ўнта ўлим ҳолати тасдиқланган. Улардан тўққизтаси Honda Motor автомобилларида қайд этилган.
Бу сафар General Motors 2003 йилдан 2011 йилгача ишлаб чиқарилган Saab ва Saturn машиналарини чақириб олади. Сервис марказларига мурожаат қилиш жами 200 000 автомобиль эгасига таклиф этилган.
Изоҳ (0)