Швеция пойтахти Стокгольм жануби-ғарбидаги Бутширка коммунасида жойлашган турк маданий маркази биносида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса 17 февраль, чоршанба куни маҳаллий вақт билан 21:35 да рўй берган. Бутширкадаги турк маданий ассоциацияси раҳбари бино ички томонидан жиддий шикастлангани, барча ойналар синганини назарда тутиб, бунга портловчи қурилма сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.
Полиция яқин атрофдаги ҳудудни қуршаб олган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия пойтахти Анқарада портлаш рўй бергани, бунинг оқибатида 28 киши нобуд бўлгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)