Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда сиёсий тизимни ўзгартириш бўйича референдум ўтказиш зарурати ҳақида яна бир марта маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс». У президент ваколатларини кенгайтиришга даъват этмоқда.
Унинг таклифи Туркия конституциясига ўзгартиришлар киритишни муҳокама қилиш учун тузилган конституция комиссиясидан мухолифат партияси чиқиб кетгач, янгради. Жорий ҳукумат мухолифлари таклиф этилаётган ислоҳотлардан мақсад — ҳокимиятнинг янада каттароқ қисмини Эрдўғоннинг қўлларига топшириш эканлигидан хавфсирамоқда.
Шу билан бирга, мамлакат бош вазири Аҳмет Давутўғли партияни эҳтимолий конституция ислоҳотлари устидаги ишларга қайтишга чақирди ва бундай ўзгаришларни мухолифат иштирокисиз ҳам муҳокама қилиш мумкинлигини тахмин этди.
Эрдўғон эса энди ўзгартиришлар ҳақидаги масалани референдумга чиқариш кераклигини айтди.
Изоҳ (0)