Германия канцлери Ангела Меркель 17 февраль, чоршанба куни Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг Евроиттифоқдаги ислоҳотлар бўйича талабларини қўллаб-қувватлаб фикр билдирди, деб ёзади «Интерфакс».
«Бунда гап қатор масалалар бўйича нафақат Британиянинг шахсий манфаатлари, балки тушунарли ва ўринли бўлган бир нечта бандлар ҳақида бормоқда», — дея изоҳлади канцлер Кэмероннинг талабларини.
«Худди Дэвид Кэмерон каби, Евроиттифоқ рақобатбардошлигимизни, шаффофлигимизни яхшилаши, шунингдек, расмиятчилик даражасини камайтириши керак деб ҳисоблайман. Германия ушбу безовталикка кўп йиллар давомида шерик бўлиб келган», — дея қўшимча қилди Меркель.
Изоҳ (0)