АҚШнинг Детройт шаҳри аэропортида музлаб қолган қанотларига ишлов беришга олиб кетилаётган иккита самолёт бир-бирига урилиб кетди, деб хабар беради «Газета.ru».
American Airlines’нинг Boeing 737 самолёти қаноти Southwest Airlines авиакомпаниясининг худди шундай моделдаги самолётининг дум қисмига урилиб кетган. Иккала самолёт ҳам ички рейсларни амалга ошираётган бўлган.
Тўқнашув вақтида йўловчилардан ҳеч ким жабрланмади, аммо йўловчилар икки соат давомида самолёт ичида қолиб кетди. Самолётлар кичик шикастланиш олди — ёқилғи сизиб чиқиши қайд қилинмади. Айни вақтда полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)