WikiLeaks ташкилоти Евроиттифоқнинг қочоқлар оқимига қарши кураш ҳақидаги махфий ҳисоботини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Ведомости». Ҳужжатда «София» деб аталувчи операциянинг биринчи ярим йиллиги давомида қўлланиладиган тадбирлар ҳақида айтилади. Европалик ҳарбийлар, ҳисоботга кўра, Ливия ва Яқин Шарқдан қочоқлар оқимини тўхтатишга ҳаракат қилган.
Ҳужжатга операция қўмондони — италиялик контр-адмирал Энрико Кредендино имзо қўйган. Ҳисоботда, шунингдек, Евроиттифоққа етиб келган муҳожирлар сони ҳақида маълумотлар келтирилган, бўлажак операциялар стратегияси белгилаб қўйилган.
Ушбу стратегияга мувофиқ, ЕИ келажакда халқаро сувлардаги ҳаракатлардан Ливия ҳудудий сувларидаги операцияларга ўтишни режалаштирмоқда. Ҳужжатда операцияларни қирғоқбўйида олиб бориш истисно қилинмаган.
Изоҳ (0)